Паст Дарғомда бу йил 685 минг долларлик пилла  маҳсулоти экспорт қилинди

Бугунги кунда мамлакатимизда даромадли соҳалардан бири пиллачиликка катта эътибор қаратилмоқда. Буни республикамизнинг барча ҳудудларида йилда тўрт маротаба пилла қурти боқиш амалиёти жорий этилганидан ҳам кўриниб турибди. 
Жумладан, Паст Дарғом туманида ҳам бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу кунгача туманда 1 минг 105 гектар тутзорлар мавжуд бўлиб, 2020 йилда яна 300 гектар тутзор барпо этиш режалаштирилган. 
Жорий йил туманда 272,4 тонна пилла жамғарилди. Шундан 685 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот қайта ишланиб, экспорт қилинди.
Шундан  300 минг АҚШ долларига 10 тонна ипак момиғи, 385 минг АҚШ долларига 10,5 тонна ипак толаси экспорт қилинган.
2020 йилда туманда 277 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM