Image_tadbir:

Паст Дарғом туманидаги 73-умумтаълим мактабида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан шу шиор остида тадбир бўлиб ўтди.
Унда ўқувчилар мамлакатимиз давлат рамзлари, уларнинг тасвирлари мазмун-моҳияти ҳақида чиқишларини намойиш этди. Ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг тасвири моҳияти, ундан фойдаланиш қоидалари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари йиғилганларга манзур бўлди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан байроғимиз ҳақида шеър ва қўшиқлар ижро этди.