Паст Дарғомда жорий мавсумда 53 минг 294 тонна ғалла етиштирилади

Паст Дарғом туманидаги Мевали агросаноат касб-ҳунар коллежида Қишлоқ хўжалик вазирлиги вакили З.Эшалиев, вилоят ҳокимлиги вакили А.Очилов, Паст Дарғом туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалги масалалари бўйича ўринбосари Х.Бўриев, тумандаги ММТП раислари ҳамда фермер хўжаликлари раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда жорий йилги ҳосил учун экилган ғаллани ўз вақтида сифатли парваришлаш, яроқсиз боғлар ўрнига фойдали экинларни экиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида жорий йилда туманнинг жами ғалла экиш режаси 18 минг 391 гектар бўлиб, шундан 17 минг 466 гектар сувли, 1000 гектар лалми  майдонларни ташкил этади. Давлатга ғалла сотиш шартномавий режаси 53 минг 294 тонна, шундан товар дон учун 49 минг 294 тонна, уруғлик дон 4000 тонна этиб режалаштирилган.

 Айни пайтда туманда ғалла экиш ишлари якунига етган бўлиб, майсалар тўлиқ униб чиққан. Ғалла майдонларини иккинчи марта суғориш ишлари 9917 гектар, яъни 57 фоизга бажарилган. Шунингдек, ҳар бир фермер хўжаликлари томонидан дала бошларига маҳаллий ўғит жамғариш ишлари олиб борилмоқда. Суғориш ишлари маҳаллий ўғитлардан шарбат усулида амалга оширилмода.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM