Эрта турмушнинг олдини олиш борасида учрашув ўтказилди

Image_tadbir: 

Паст Дарғом тумани Қорағуппа маҳалласида “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси” куни муносабати билан “Эрта туғруқ, эрта турмушнинг олдини олиш” ва  “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва салбий ҳолатлар содир этилишига қарши курашиш” мавзуларида тадбирлар ташкил этилди. 

Унда тумандаги маҳалла фаоллари, педагоглар ҳамда 44-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирок этган тадбирда эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида фикр-мулоҳаза юритилди.

Шунингдек, тадбирлар доирасида маҳалладаги 2 нафар нотинч оилаларга кирилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM