Пастдарғом туманида кўргазмали машғулотлар ўтказилмоқда

Пастдарғом туман ҳокимлигида  Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий ва функционал  қуйи тизими бошқарув органлари, куч ва воситаларини жалб этган ҳолда ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда  Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умид Ахроров, туман ҳокими, туман фуқоро муҳофазаси раҳбари Шунқор Худайбердиев ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Унда тегишли ташкилот раҳбарларининг фавқулотдда ҳолат юз берганда вазиятга ёндашиш ҳолати бўйича чиқишлари тингланди.

Шундан сўнг туман марказидаги “Янги Ўзбекистон” майдонида ишчи гуруҳнинг шайлиги назоратдан ўтказилгач, туман почта бўлимида  номаълум, шубҳали почта жўнатмаси аниқланганда ҳолат бўйича ўқув машқи ўтказилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM