"Очлик"  ғолиб бўлди

 

Пастдарғом туманидаги  Самарқанд  ихтисослаштирилган санъат  мактаб-интернатининг икки нафар ўқувчиси масофали  болалар  халқаро  танловларида  иштирок  этиб,  ўз талантини намойиш этди. Жумладан, Оғабек Қосимов Москва шаҳрида ўтказилган "Ёш қобилиятлар  2020"  халқаро   болалар  ижодий кўрик-танловида    тасвирий  санъат  йўналиши  бўйича Ўзбекистон халқ  рассоми  Баҳодир  Жалоловнинг  портретини чизиб, "Рассомчилик  қобилияти"  номинацияси  бўйича  фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Москва шаҳрида ўтказилган "Кладовая талантов"  халқаро ижодкор  ёшлар кўрик-танловида Шуҳрат Илмўминов "Очлик"  мавзусидаги  ҳайкалтарошлик  ижодий  иши билан иштирок этиб, танловнинг амалий  санъат  йўналишида ғолибликни қўлга киритди.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM