Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбердиевнинг мурожаати:

Яратган бизни бу дунёга синов учун юборди. Бу ерда рохат-фароғатда яшашимиз учун барча ноз-неъматларни инъом қилди. Аммо биз макон қилиб берилган қуруқликга қаноат қилмасдан осмонга учдик, денгиз тубига шўнғидик, биз учун аталмаган, харом қилинган нарсаларни ҳеч иккиланмай истемол қилдик. Мана бугун тангрим коронавирус деган дард билан яна бир синовини юборди. Бу балонинг нимадан келиб чиққанини барчамиз эшитяпмиз. Келинг, азиз ватандошлар бундай синовли пайтдан нафсимиз йўлида, яъни сотаётган маҳсулотимиз нархини қиммат қилиб, кўрсатаётган хизматимиз ҳақини сунъий ошириб, бойлик орттиришни  ўйламайлик. Камидан барака сўрайлик. Албатта, бу балони таслим қиламиз, у кетади. Халқ эса биз билан қолади. Эл бошига иш тушганда бирлашайлик!!!

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM