Бозорларда расталар бўшаб қолмайди

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбердиев карантин пайтида бозарларниннг аҳволи, у ерда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиш мақсадида туман деҳқон бозорида бўлди.

Ҳоким ўрганиш давомида сотувчилар билан суҳбатлашиб, уларга маҳсулотлар нархини асоссиз оширмаслик, санитария-гигиена қоидаларига қатий амал қилиш лозимлиги тўғрисида яна бир бор тушунча берди. Шунингдек, бозордаги расталар бўшаб қолмаслиги, тегишли маҳсулотлар билан таъминланиши, нарх-навонинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.   

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM