Ноқонуний тадбиркорнинг 525 минг сўмлик маҳсулоти мусодара қилинди

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом туманидаги дўконларнинг бирида уннинг нархини сунъий равишда асоссиз ошириб сотаётганлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Ҳолот юзасидан ўрганиш олиб борилганда шу нарса маълум бўлдики, туманнинг Қатортерак маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконида Ҳулкар Эгамбердиева ҳамда Хуршид Абдурайимовлар ҳеч қандай тадбиркорлик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ун маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб  келаётганлиги ҳамда “Оқтошдон” АЖда ишлаб чиқарилган уннинг ҳар бир қопини 175000 сўмдан асоссиз равишда ошириб сотаётганлиги аниқланди. Тегишли ташкилотлар томонидан уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир баённомалар расмийлаштирилиб, жами 525 минг сўмлик ун маҳсулотлари мусодара қилиниб, уларнинг ноқонуний тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM