Маҳаллаларда томорқасидан унумли фойдаланмаётганлар аниқланди

Пастдарғом  тумани ҳокими Шунқор Худайбердиев тумандаги Зангибойи, Лолазор, Чандир каби бирнечта маҳаллаларда бўлиб, аҳоли томорқаларида баҳорги экинлар экилишининг бугунги ҳолати, маҳалла ҳудудларида ободонлаштириш ишларининг боришини ўрганди.
Туманнинг тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирокида ҳар бир маҳалла кўчама-кўча ўрганилиб, баҳорги экинларни экишни кечиктираётган фуқароларга томорқасига рўзғор учун зарур бўлган озиқ-овқат экинларини экиш, қаромоғида бўлган ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш борасида тушунчалар берилди. Шунингдек, маҳалла ободлигида эътиборсизликка йўл қўяётган оқсақоллар танқид қилиниб, туман ҳокими томонидан ободонлаштириш борасида тегишли топшириқлар берилди.    

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM