Абдулла Қодирий суддан нега ўзини ўлимга ҳукм қилишларини сўраган?

10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кун (1894-1938)

Абдулла Қодирий «Муштум» ойномасининг 1928 йилги 27-сонида Овсар имзоси билан «Йиғинди гаплар» мақоласини эълон қиладилар. Бу мақола ўша пайтда ақллар орасида кўп гап-сўз ва турли мулоҳазаларга сабаб бўлади. Адиб Ўзбекистои Жиноят Қонунлари мажмуасининг «Раҳбар ходимларни обрўсизлантириш» деган моддаси билан қораланади. Қарийб уч ойлик сўроқ-терговдан сўнг, ёзувчи судда ўзининг ҳақлигини исботловчи ёзма нутқини ўқиб берадилар. Адибнинг ана шу нутқини ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишни лозим топдик. Ундаги «Кулги ҳақида» ва «Таржимаи ҳол» бўлимлари марҳум отамиз — Ҳабибулло Қодирий тайёрлагап Абдулла Қодирий китобларида, мақолаларида қисман фойдаланилгаилиги сабабли, уларни ушбу матндан тушириб қолдирдик. Ziyouz.uz

 

Суддаги нутқ (1926)

 

Шеркон ҚОДИРИЙ

Бу гувоҳларнинг мундоқ гапириши фақат шахсий адоватдан иборат, чунки бирон вақт жонларига теккан бўлсам керак, аммо қай тариқада уларға гап тегдирганимни айта олмайман. Гувоҳ Зиё Саидийни оғзаки танқид қилар эдим. Матбуотда танқид қилғоним йўқ. Қисқаси, умуман, Зиё Саидий ва бошқалар манга қарши бўлғонлари учун ёлғондан гувоҳлик берадурлар.

 «Тавбага бўйин буккан банда бандаларнинг энг ярамасидур, қуллуқ бунёд қилғон расво, расволарнинг яна ашаддий расвосидир». Бу жумла билан, ўша оддий маънода бўлғон тавбани инкор қилинадир, яъни тавба қуллиқдир, бўйин эгиш бандаликдир, банда эса ҳақиқатга тушуниб эмас, кучланиб, ожизланиб бўйин букадир. Бас, бу ҳолдаги тавба-тавба эмас, балки шахсий ихтиёрни, муҳокамани қўлдан бериб одамгарчиликдан чиқишдир. Бу дунёда тавба, қуллуқ қилиш бўлмасин, чунки бу расволик, аммо ҳақиқат олдида бўйин эгиш бўлсин. Ўзинг бир ҳақиқатга қонмай туриб ва ўзингнинг хатойингга тушунмай туриб, фақат ожиздан қилинғон тавба—тавба эмас, ҳам ўзгани алдашдир, расволикдир.

Одил судлардан сўрайманким, мен айбланган мақолани, маним устимда турлик шубҳалар туғдирғон кулгулукни шу юқорида саналғон мезонларга солиб текширилса ва ҳукум берилса экан. Кулгуликда улар айткандек ёмон ният билан яширилғон ҳеч бир маъно йўқ. Ҳарна ёзилғони бир «Овсар» тилидан фақат ишчи-деҳқон манфаати кузатилиб айтилган, ҳукумат кишиларига бўлғон гаплар ўртоқлик ҳазили, шахсий мазохор, мундан бошқа гаплар, маънолар бўлса юқорида бир даража таъдод (санамоқ —Ш. Қ.) қилуб ўтдим. Шоҳидлардан олий Судга мен қораланғувчи — қора курсида ўлтирғувчининг фақат шахсий адоват орқасида бу ҳолда тушунганим яхши англашилди, деб биламан.

Қисқача таржимаи ҳолимни баён этиб, сўзимнинг охирида шуни айтмоқчиман: Мақолани зарарсиз ва журналга мувофиқ топиб босишга рухсат бергувчи Комилнинг ўзи эди. Бу кун ўз лавзидан қайтиб, виждони олдида қип-қизил ажива бўлғувчи, мени қоралағувчи ва устимга бошқа бўҳтонларни тақиғувчи ҳам унинг ўзи бўлди. Уч ойлардан бери, матбуот саҳифаларида ўринсиз ва бошқа,  фақат менга қаратилис бўлғон ҳақсиз ҳужумлар, англашмовчиликлар, бемаза иснодлар ва жимжималик замзамаларнинг бош омили ҳам шубҳасиз Комил ва шериклари эди. Хулоса, адоват мамлакат рангида бўялди.

Сўзим охирида одил судлардан сўрайман: Гарчи мен турлик бўҳтон, шахсият ва сохталар билан, ҳам англашилмовчиликлар орқасида, иккинчи оқланмайдурғон бўлиб қораландим. Лоақал уларнинг, қораловчи қора кўзларнинг кўнгли учун бўлса ҳам, менга энг олий бўлғон жазони бера кўрингиз. Кўнглида шамси ғубороти, тескаричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича, маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир. Одил судлардан мен шуни кутаман ва шуни сўрайман. Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдирган йигит эмасман.  Ziyouz.uz

1926 йил, 16 июнь. Самарқанд

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM