Паст Дарғомдаги томорқалардан ҳам бозорга маҳсулот чиқиши керак

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Паст Дарғом тумани Гулистон маҳалласидаги аҳоли томорқаларининг бугунги ҳолати билан танишди.

– Қишлоқда мана шундай катта-катта томорқаси бор одам камбағал ёки моддий кўмакка муҳтож бўлиши мумкин эмас, – деди Э.Турдимов. – Бунинг учун фақат меҳнат қилиш, ердан фойдаланишни билиш керак. Нима учун Самарқанд, Тойлоқ ёки бошқа туманларда аҳоли кичкина томорқасидан миллион-миллион сўм даромад қилади-ю Паст Дарғомда бундай бўлмаслиги керак? Бу ерда ҳам ҳар бир маҳалла қайсидир маҳсулот етиштиришга ихтисослаши зарур. Ана шунда Паст Дарғомдаги томорқалардан ҳам бозорга маҳсулот чиқади, шу орқали аҳоли доимий даромад манбаига эга бўлади. Бунинг учун томорқачиларга ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Вилоят ҳокими аҳоли ҳамда ҳудуд бўйича масъулларга томорқадан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар берди.

http://static.zarnews.uz/crop/0/4/720_440_80_04ed95857306abe80deb09c4fff62081.jpg?img=self&v=1586941953

http://static.zarnews.uz/uploads/1/720__TJGWOkJVADAch63Jx7XkGW7ozaxb5PJ8.jpg

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM