Пастдарғом туман ҳокими Шунқор Худайбердиевнинг тумандаги фермерлар ва аҳоли томороқа ер эгаларига мурожаати мурожаати:

Ҳурматли пастдарғомликлар, азиз тумандошлар! Бутун дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандимияси бугун бутун жаҳон аҳлини саросимага солиб қўйди. Бу ҳолат дунёнинг энг қудратли давлатлари иқтисодига ҳам соя солмоқда. Шу билан бирга мутахасисслар томонидан озиқ-овқат таминотида дунё бўйича глобал танқисликлар юзага келиши тахмин қилинмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус пандемеяси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш юзасидан уч марта мурожаат билан чиққанлари ҳам шундан далолат беради.

Президентимиз томонидан 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида деҳқончилик юмушлари қизғин паллага кирган шу ғанимат кунларда фермер ва томорқа ер эгаларига тетик ва бардам бўлиб, тушкунликка тушмасдан, айниқса, керакли тиббий қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларини изчил давом эттириш бўйича зарур маслаҳат ва йўл-йўриқлар берилди.

Бу борада ҳукуматимиз томонидан тегишли ҳужжатлар ҳам имзоланди. Бугун биз президентимиз топшириқларига қатий амал қилган ҳолда бўш турган ёки чорва учун озуқа экилган томорқаларимизни бузиб, кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган сабзавот ҳамда полиз экинларини 28 апрелдан кечиктирмасдан экишимиз шарт.

Азиз юртдошлар, мамлакатимизга кириб келган коронавирус пандемияси мисли кўрилмаган ташвишларни келтирган бир пайтда, томорқаларимизда етиштирилаётган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан халқимиз фаровонлигини, дастурхони тўкинлигини, бозорларимизда арзончиликни таъминлаш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Барча фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларини бу муқаддас бурчини виждонан адо этишга чақираман!

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM