Пастдарғомда Саховат тадбирлари давом этмоқда

Мамлакатимизда коронавирус пандимияси сабаб, эълон қилинган карантин даврида ёрдамга муҳтожларга кўмак бериш мақсадида давлатимиз раҳбари халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди. Бу жараёнда йирик корхоналар, уларнинг жойлардаги таркибий бўлинмалари, фермерлар ва кластер хўжаликлари ҳам ихтиёрий қатнашиши муҳим эканлигини таъкидлаганди.

Бугун Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ташаббусни  Пастдарғом туманидаги тадбиркор, қурувчи, фермер ва бошқа саховатпеша инсонлар бир овоздан қўллаб-қувватлатлаган ҳолда, амалий ишларни ҳам бошлаб юборишди.

Жумладан, Samarqand kamalak invest tekstilкорхонаси томонидан 12 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Пастдарғом туманидаги бўқувчисини йўқотган, вақтинча ишсиз, ёрдамга муҳтож 1000 оиланинг уйларига етказиб берилмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM