Журналист нима учун холисликни йўқотди?

Яқинда ижтимоий тармоқларда Пастдарғом туманидаги бир ҳолат юзасидан ноҳолис ёндашилган видео тарқалди. Унда туманнинг 1- ва 2- секторлари томонидан пандимия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доираси камбағал оилаларни озиқ-овқат билан таъминлаш, ишга жойлаштиришдаги ҳисоботларида қўшиб ёзиш холатлари аниқланганлиги, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича мутасаддилар томонидан аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмаганлиги   ҳақида гап кетади. Бунда журналистлар фикирларни саёз ўрганилган  мисоллар билан исботлашга ҳаракат қилган.

Аслида ҳам шундайми? Аслида эса февраль ойининг бошидаёқ туман мутасаддилари томонидан томорқалардан унумли фойдаланиш ва уни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, улар томонидан тарғибот ишлари бошлаб юборилганди. Шунингдек, унинг ижросинин ўрганиш бўйича туман ҳокими Ш.Худайбердиев бошчилигида мутасаддилар иштирокида бир неча бор йиғилишлар ўтказилганди.  Қолаверса, апрель ойининг бошларида туман ҳокими Ш.Худайбердиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ тумандаги 106 маҳалланинг ҳар бирида кўчама-кўча юриб, аҳоли томорқаси ўрганилганди. Томорқасига шунчаки ўт экиб қўйган хонадон эгалари огоҳлантирилиб, мутасаддиларга шу куннинг ўзида ерни ағдариб, озиқ-оқат маҳсулотлари экишни ташкил этиш топшириқлари берилганди.

Видеолавҳада кўтарилган иккинчи масала пандимия даврида кам таминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан  туманнинг 1- ва 2-секторларида ҳеч қандай ишлар олиб борилмаётганлиги, ҳисоботларда қўшиб ёзишлар бўлаётганлиги ҳақида фикрлар билдирилган.

Аслида  туманинг 1-секторида айни пайтда 1169 та камбағал оила мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг 900 тасига озиқ овқат,  411 таси доимий ишга, 430 таси мавсумий ишга, тадбиркорлик фаолияти учун 16 тасига банк кредити, асаларичиликка 1 та, иссиқхона учун 7 та, чорвачилик учун 8 та паррандачилик учун 9 та фуқароларга кредитлар адратилди. Шунингдек, 22 та оилага субсидия берилиб, уларни камбағаалликдан чиқариш учун амалий ёрдамлар бериб келинмоқда.

Туманнинг 2-секторида айни патда 1095 та камбағал оила мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг 741 тасига озиқ овқат, 138 таси доимий ишга, 316 таси мавсумий ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, 8 та оилага кооператив асосида ер ажратиб берилди. Шунингдек, 8 та оила иссиқхона ҳамда 8 та оилага сув насос учун субсидия берилиб уларни камбағаалликдан чиқариш учун амалий ёрдаамлар бериб келинмоқда.

Хўш журналист шулар ҳақида нима учун мутасаддиларда маълумот сўрамади ёки бевосита холис бўлиб ўрганмади.

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM