Балиқчиликни самарасиз ерларда ташкил этиш лозим

Кун.уз сайтида Пастдарғом туманидаги билиқчиликка ихтисослашган  «Шомбулоқ сазан балиқлари» ҳамда «Анҳор суви» фермер хўжаликлари ерлари олиб қўйилганлиги ҳақида мақола эълон қилинди.

Пастдарғом туман ҳокимининг 2018 йил май ойидаги қарорлари билан О.Нормуродов, М.Ҳамрақулов, Д.Беков, С.Рўзиев, Д.Қаршиев ва «Шомбулоқ сазан балиқлари» (раҳбари — А.Якубов) ҳамда «Анҳор суви» фермер хўжаликларига «Ўзбекистон Мустақиллиги» массиви ҳудудидан жами
83.30 га ер майдонлари ажратиб берилган. Туманда ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан балиқчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига балиқ ҳавзаси қуриши учун тупроқ унумдорлиги юқори бўлган ер майдонларини ажратишган, бу билан келажакда атрофдаги ерларнинг унумдорлик структураси бузилиши, сизот сувлари кўтарилиб кетиб, унумдор экин ерларига зарар келтириши ҳисобга олинмаган. Шунингдек, туман прокуратураси протестига асосан  юқорида келтирилган балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ерларига эгалик ҳуқуқи бекор қилинган.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM