Пастдарғомда аҳоли томорқаларида 5613 туп лимон парваришланмоқда

"Туронбанк" АТБ республика бошқаруви вакиллари аҳоли томорқаларида ташкил этилган лимонарийларнинг бугунги аҳволини ўрганиш мақсадида Пастдарғом туманида бўлди.

Ўрганишдан кўзланган мақсад аҳоли томорқаларида парваришланаётган лимон кўчатлари ҳолатини аниқлаш,  етиштирилиши кутилаётган ҳосилдан келиб чиқиб, ҳудудга экспартёрларни жалб қилиш ва шу орқали етиштирилган ҳосилнинг харидорсиз қолишининг олдини олиш. 

Бугунги кунда Пастдарғом туманида 345 та хонадоннинг 5,1 гектар  томорқа ер майдонларида 5613 туп лимон кўчатлар парваришланаётганлиги маълум бўлди. 

Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда лимончилик соҳасида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланиб, ташкилий иш учун туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими тақдирланди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM