Ҳокимликда навбатдаги ўқув бўлиб бўтди

Пастдарғом тумани ҳокимлигида туман аппарати ҳодимлари иштирокида навбатдаги иқтисодий ўқув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 июнь куни бўлиб ўтган Х ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ўқитилди.

Шунингдек, ходимларининг давлат хизматида суиисъмолликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил  2 мартдаги “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи  ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидаларни тасдиқлаш” тўғрисидаги қарори ҳамда низоми ҳокимлик масъул ходимларига қайта ўқитилди ва қўлланма шаклда тарқатилди.

Йиғилиш давомида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи якунлари бўйича белгиланган устувор вазифалар ҳусусида видолавҳа намойиш этилди. Давлат раҳбари ташрифидан сўнг белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, туманимизда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир сўнггида ходимлар фаолияти давомида коррупцияга йўл қўймаслик, унинг салбий оқибатлари Тошкент вилоятида йўл қўйилган коррупцион ҳолат билан боғлиқ видеолаҳа мисолида тушунтирилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM