Қурбон ҳайити муборак бўлсин!     

         Алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ.

Ассалому алайкум азиз юртдошлар! Барчаларингизни Қурбон ҳайити билан муборакбод этаман. Аллоҳ таоло юртимизни обод айлаб офатлардан сақласин.

Қурбон ҳайитини асл тарихи ҳам Аллоҳ таоло тарафидан Иброҳим алайҳиссаломни Аллоҳ таолога бўлган садоқатини имтиҳон қилинишидир. Синовидан соғ омон ўтганлиги учун Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилиш учун мукофат тарзда жаннатдан қўчқор туширади. Ислом динида Иброҳим алайҳиссаломнинг  Аллоҳ таолони синов ва имтиҳонидан ўтган куни барча мусулмонларга байрам қилиб берилди ва бу кун Ийдул адҳа яъни Қурбон ҳайити деб номланди.

Муҳтарам азизлар! Бутун дунё  пандемия сабабли синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Бу касаллик юқиши  ва ривожи асосан жамоат жойларда  содир бўляпти. Шунинг учун бу хатардан холий бўлиш учун одамлар кўп тупланадиган жойлардан ўзоқроқ бўлиш кераклиги мутахасислар тарафидан айтилмоқда.

Ана шу ҳатар сабабидан юртимиздаги масжидларда жамоат бўлиб Қурбон ҳайити намози ўқилмасада Қурбон ҳайити байрамини оила даврасиди байрам кайфиятида кутиб олиш лозим бўлади.

Ҳайит куни ҳар ким ўз ҳонадонида қуёш чиққандан 15 дақиқа ўтиб икки ёки тўрт ракаатли Зуҳо намозини адо қилади.

 Қурбонлик қилиш ибодат бўлганлиги учун ҳар ким ўз қурбонлигини ўз қўли билан қилишлиги афзалдир.

Қурбонлик гуштини бир қисми уйда қолади  қолганини хомталаш қилиб тарқатиш яхшидир. Оила кўпчиликдан иборат бўлса ҳаммаси уйда қолдирилади.

Байрам кунлари қўлимизадан келганча хайрли ишларни қилсак, оиламизга фарзандларимизга хурсандчилик улашсак, яқинларимизни телефон орқали байрам билан табрикласак савоб бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтамизки вазиятни яхши англаган ҳолда уйма уй юриш, меҳмондорчиликларга бориш, қабрстонларга бориш лозим эмас.

Азизлар карантин қоидаларига риоя қилайлик. Ўзимизни фарзандларимизни соғлиғини хатарга қуймайлик. Ушбу муборак кунларда Аллоҳ таолодан тинчлик офиятчиликни сўраб балоларни тезроқ даф бўлишини сўраб дуолар қилайлик.

Барчаларимизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Озод Назаров, Пастдарғом туман бош имом-хатиби.

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM