Пастдарғом туманида эҳтиёжманд оилаларга 782 миллон сўм тарқатилади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан, «Саховат ва кўмак» фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилиши белгиланганди. Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Пастдарғом туманига жами 782 миллион сўм ажратилган.

Бугун тумандаги 782 та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда. Жумладан, 1-секторда  199 та, 2-секторда 182 та, 3-секторда 200 та, 4-секторда 201 та оилага мана шундай моддий ёрдам пул маблағлари тарқатилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM