Депутат сайловчилар билан учрашди

Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлик гуруҳи раҳбари М.Aбдураҳманов ўзи сайланган ҳудуд Хончарбоғ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

Депутат учрашув давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар билан танишди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Шунингдек, карантин талаблари юмшатилиши муносабати билан аҳолини огоҳликни тарк этмаслиги, карантин талаб-қоидаларини унутмасдан, тўла риоя этилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM