Вилоятда жорий пахта йиғим-теримига тайёргарлик бошланди

Пастдарғом туманида вилоят қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, соҳага тегишли вакиллар иштирок этди. Семинар давомида жорий пахта йиғим теримига тайёргарлик ишлари, дефолянтлар заҳирасини яратиш, дефаляция тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни самарали ташкил қилиш ҳамда пахта қабул қилиш масканларини мавсумга тайёргарлиги масалалари ўрганилди ва тегишли тавсиялар берилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Абилов иштирок этди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM