Пастдарғомлик кўмакка муҳтож олилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари учун 3,4 миллиардан сўмга яқин бир марталик моддий ёрдам ажратилди

Жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади. 
Мазкур қарор «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган. 
Жумладан, унда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож («темир дафтар») киритилган оилаларнинг болаларига бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўмда пул маблағи берилиши белгиланган.
Ушбу қарорга асосан Пастдарғом туманидаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож («темир дафтар») киритилган 3053 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган 6653 нафар фарзандлари учун 3 миллиард 326 миллион 500 минг сўм ажратилди.
Айни пайтда масъуллар томонидан ушбу маблағлар ўз эгаларига етказиб берилмоқда. Президентимиз томонидан кўрсатилган мана шундай эътибордан фуқаролар мамнун. 
Жумладан, Қўшқудуқ маҳалласида яшовчи Адиба Шодиева 2 нафар фарзанди учун 1 миллион сўм моддий ёрдам олишди. У фарзандлари учун кийим-кечак харид қилмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM