Халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туман ҳокимининг ўринбосари, депутатлар шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан масъуллар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иштирок этди.

Сессияни туман кенгаши раисининг ўринбосари Ф.Исмоилова олиб борди.

Сессия кун тартибида туманда ғаллачилик йўналишида кластер ташкил этиш, Пастдарғом туманида коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида масалалар муҳокама қилинди.

Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификация қилиш орқали бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил олиш, паррандачилик, чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқага бўлган талабини қондириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш мақсадида,  халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши “Waves Investment Cluster – Tashkent” МЧЖ директорлар кенгаши раиси Бабажонов Ислом Алимовичнинг 2021 йилдан бошлаб, бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари билан бошоқли донни шартнома асосида харид қилиш орқали ғаллачилик кластерини босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM