Фермернинг ҳосилдан кўнгли тўқ

Пастдарғом туманидаги Чандиробод ММТП ҳудудида жойлашган “Ҳошимжон” фермер хўжалиги шу йил 49 гектар майдонга чигит қадаб, бундан 128 тонна тоза пахта ҳосили олишни режалаштирганди.

Ғўзага ўз вақтида кўрсатилган агротехник тадбирлардан сўнг ушбу фермер хўжалиги биринчи теримдаёқ 128 тонна пахта териб, олдига қўйилган режани бажарди. Илғорлар сафидан ўрин олган фермер хўжалигининг меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида туманнинг 4-сектор раҳбари томонидан ҳокимликнинг совғаси топширилди.

 Фермер хўжалиги даласида пахта терими яна давом этмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM