Теримчилар тақдирланди

Пастдарғом туманидаги Ўзбекистон ММТП ҳудудида жойлашган “Офтобой Шайманов мева боғдорчилиги” фермер хўжалиги 119 тонна тоза пахта териб, ўз олдига қўйган режани 105 фоизга бажарди.
Шу муносабат билан “Офтобой Шайманов мева боғдорчилиги” фермер хўжалиги даласида тадбир ташкил этилди. 
Унда туманнинг 2-сектор раҳбари Асрор Валиев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ҳусан Бўриев иштирок этиб, теримда фаол иштирок этган теримчиларга қимматбаҳо совғалар ҳамда қўшимча пул мукофотлари берди. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM