Маҳалла раиси ҳақида иғво тарқатган фуқаро қанча жарима тўлайди?

Парча чандир маҳалласи кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда, шу билан бирга вилоятдаги кўпгина ташкилотларда анча “танилиб” қолди. Негаки, маҳалла фаоллари, хусусан, раис ва котибнинг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзилган аризалар бири кўриб, чиқилмасдан навбатдагиси рўйхатга олина бошлади.

Ана шундай мурожаатлар муаллифларидан бири яқинда ўзининг қилмишлари учун суд олдида жавоб беришига тўғри келди. Чунки, у маҳалла раисини бир бева аёл билан ишқий муносабатларда айблаб уни ўз вазифасига нолойиқ деб унинг устидан турли ташкилотларга мурожаат қилади.

Исботи, далили бўлмасдан, туриб тарқатилган бундай туҳмат гап-сўзлар учун табиийки, маҳалла раиси иғвогарни судга беради.

Албатта, қачон кўргансиз, мурожаатчи ўзини ноҳақ эканлигини тан олганлигини. Раисни маънан бузуқ, деб билган фуқаро, суд мажлисида бундай гап тарқамаганман, деган кўрсатма берган. Бироқ, гувоҳларнинг кўрсатмалари, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган мажлси баёни ва бошқа далилларга асосан, суд Панча чандирлик фуқарони айбдор деб топди.

Суд маҳалла раиси тўғрисида турли иғволарни тарқатган фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, яъни 446 минг сўм жарима жасои тайинлаб, давлат фойдасига ундирилишини белгилади.

Қиссадан ҳиссани ўзингизга қолдирамиз, азизлар!

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM