Халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунининг 17-моддасига  асосан Қ А Р О Р   Қ И Л АМ А Н:

 

I. Халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси 2020 йил 24 октябрь куни соат 15:00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси кун тартибига қўйидаги масала киритилсин:

1. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссиясининг ахбороти ва сайланган депутатнинг ваколатини тасдиқлаш ҳақида.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида
2020 йил 16 октябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳокимларга берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида ҳудудларда кўриладиган тайёргарлик ишлари тўғрисида.

 

3. Туман судларининг 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари тўғрисида.

Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

 

Туман ҳокими                                                            Ш.Худайбердиев

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM