“Сариқ”дан “яшил” тоифадаги ҳудудга қандай ўтадимиз?

Жорий йилда илк марта ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизими асосида туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилиб, “яхши’, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилди.

Рейтинг натижаларига асосан Паст Дарғом туманидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати “ўрта” деб топилган. Яъни, туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 2019 йил якунлари бўйича 15,62 балл олиб, вилоятда 8-ўринни, республикада 54-ўринни эгаллаган.

Бунда 2019 йилда экспорт ҳажми (13,9 миллион доллар) аҳоли жон бошига 40 доллардан тўғри келган. Мазкур йўналишда вилоят миқёсида 11-ўринни эгаллаган. Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологиялари 2019 йилда жорий этилмаган.

Шунингдек, кичик (бизнес) тадбиркорлик субъектларида маҳсулот (хизмат)лар ҳажми 0,20 балл (максимал 1,25 балл) билан баҳоланган.

Албатта, айрим кўрсаткичлар ўтган йилларга нисбатан бирмунча яхшиланганига қарамай, бошқа туманларга нисбатан орқада эканлиги ойдинлашмоқда.

Мисол учун, тадбиркорлик субъектларининг яшовчанлиги ҳисобланганда 2143 та тадбиркорлик субъектларининг 1001 таси ёки 47 фоизи 3 йилдан ортиқ давр мобайнида фаолият юритиб келинаётганлиги аниқланган. Бу кўрсаткич билан туман вилоятда 5-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, 2019 йилда мол-мулк ва ер солиқлари тушумининг ўзгариши 2016 йилнинг тушум режасига нисбатан 239 фоизга ўсиб, вилоятда 2-ўринда қайд этилган. 2019 йилда ҳисобланган 261,836 миллиард сўмлик солиқ тўловларининг 259,024 миллиард сўми ёки 99 фоизи ундирилган.

Бундан ташқари, 22 та асосий иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичларни йил якуни билан барча манбалар ҳисобидан амалга оширишни, статистикада акс эттирилишини таъминлаш, банкдан ташқари пул айланмаларини камайтириш чораларини кўриш учун мувофиқлаштирувчи Ишчи гуруҳи ташкил этилди. Ҳар бир йўналишга мутасадди раҳбарлар бириктирилди.

Шу билан бирга туманда жорий йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда янада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларига мувофиқ, қиймати 750,4 миллиард сўмлик 42 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 1028 та иш ўринлари яратилади.

Бу борада амалга оширилган ишлар натижасида туман маҳаллий бюджетига январь-сентябрь ойлари учун 53,7 миллиард сўм прогноз тушум режаси белгиланган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 60,8 миллиард сўмга ёки 113 фоизга бажарилган.

“Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш бўйича йил бошидан режалаштирилган 725 та тадбиркорлик субъектлари ўрнига 755 та тадбиркорлик субъектлари электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишга ўтказилди.

Бундан ташқари, бандликни таъминлаш орқали аҳолининг доимий даромад манбаини шаклантириш орқали (ЖШДС тўловчи сонининг йил бошига нисбатан ўзгариши) январь-сентябрь ойларида 5 минг 495 нафар норасмий фаолият кўрсатаётган фуқароларни легаллаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда норасмий фаолият юритиб келаётган 5 минг 596 нафар фуқаролар расмийлаштирилди. Яъни, белгиланган режа 101,8 фоизга бажарилди.

Жорий йилнинг тўққиз ойида аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш орқали 529 та янги корхона ташкил этиш режалаштирилган эди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида амалда 536 та янги корхона ташкил этилди.

Йил бошидан 640 та якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтди.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 250 та ўрнига 260 та ер майдони бўйича лойиҳалар тайёрланиб, “YER-ELEKTRON” тизими орқали сотилди.

Аҳолининг бозорда талаб бўлган касб-ҳунар кўникмаларини эгаллашига кўмаклашиш бўйича режадаги 208 ўринга 217 нафар фуқаролар касбга ўқитилди.

Меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида 990 нафар фуқарони ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш режалаштирилганди. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида 3896 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар ушбу ишларга жалб қилинди.

Шунингдек, 67 та фаолият (ишлар, хизматлар) турлари бўйича 4967 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилишига эришилди.

Камбағал оилалар сонини қисқартириш бўйича ишчи гуруҳ ва сектор аъзолари билан биргаликда “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида уйма-уй юриб, муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар ўрганилганда, 4596 та камбағал оила аниқланган. Бугунги кунда қайта ўтказилган мониторинг натижасига кўра, 771 та оила доимий даромад манбаига эга, моддий жиҳатдан барқарор эканлиги, томорқасидан самарали фойдаланаётганлиги аниқланиб, камбағаллик рўйхатидан чиқарилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM