Янгиликлар

“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–710-сон, 23.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

 Қонунга кўра, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан юзага келади.

Имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумот берилди

 

 Давлат тест марказининг mandat.dtm.uz сайтига хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди (https://t.me/eduuz/5729).

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбердиевнинг туман аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабули Қўшчинор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Чарос агро узумлари” МЧЖ (собиқ Н.Казимов идораси) биносида бўлиб ўтмоқда.

26 августдан янги кўринишдаги 5000 сўм ва 10 000 сўмлик банкнотлар чиқарилади

Марказий банк 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди.

Паст Дарғом ФВБ огоҳлантиради

Паст Дарғом тумани ФВБ ходимлари томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни фавқулодда вазиятларни олдини олиш ёнғинлар профилактикасига оид чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM