Янгиликлар

Паст Дарғом туман ҳокимлиги томонидан 588 та шароити оғир хонадонга 30 тонна ун тарқатилди 

 Коронавирус пандемиясининг кириб келиши ортидан эълон қилинган карантин ҳолати ҳаммадан ҳам кўра йўқсил, бева бечораларни оғир аҳволга солиб қўймоқда. 
Вазиятдан келиб чиқиб, боқувчисини йўқотган, ижтимоий аҳволи ўта оғир фуқароларни аниқлаш ва уларга кўмак бериш мақсадида Пастдарғом туман ҳокимлиги қошида ишчи гуруҳ ташкил этилди.  
Ишчи гуруҳ томонидан туманда бугунги кунда қийналиб қолган, шароити оғирлашган хонадонлар рўйхати шакллантирилиб, 2768 нафар ёрдамга муҳтож оилалар аниқланди. 

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 8 тага ошиб, 158 нафарга етди.

Ушбу инфекция шу йилнинг 12 мартида Туркияда бўлиб, касаллиги тасдиқланган бемор билан  яқин мулоқотда бўлган 2 нафар Наманганлик , иккинчи марҳум билан яқин мулоқотда бўлган  асли Навоийлик 2 нафар  кишида, яъни  она ва болада, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 4  нафар Тошкентлик фуқарода аниқланди.

Ҳориждаги юртдошларимиздан эҳсон

Эски Жума маҳалласидан туғилган  ҳозирда Жанубий Корея давлатида бўлиб турган 8 нафар ҳамюртимиз ушбу маҳаллада яшовчи 100 нафардан ортиқ шароити қийин, ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилаларга гўшт ва ёғ маҳсулотлари тарқатди.

Саҳоватпешалар бор бўлсин

Пастдарғомлик саҳоватпеша тадбиркор "Сарварбек" оилавий корхонаси раҳбари томонидан 50 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат жамланмаси ҳамда тиббий ниқоблари тарқатилди. 

Пастдарғомда коронавирусга чалинганлар аниқланмаган

Туман санитария эпидемиология осоймшталик маркази бош врачи Шоира Мирзаеванинг хабар беришича шу кунга қадар туманимиз фуқароларининг ҳеч бирида коронавирус инфекцияси  аниқланмаган.
Бугунги кунда марказнинг 80 нафар ходимлари карантин  талаблари бўйича масъулияти оширилган. Улар жойларда бўлиб, дезинфекция ишларини амалга оширмоқда. Шу кунгача марказ ходимлари томонидан тумандаги барча мактаб,  боғча бинолари ҳамда 80 дан ортиқ  корхона, ташкилот, муассасалар ва бошқа иншоотларда зарарсизлантириш ишлари амалга оширилиб, хавфсизлик чоралари юзасидан муҳирланган.