Янгиликлар

Muammo ijobiy hal qilindi

Pastdarg`om tumanidagi “Olmazor” mahallasidan “Chandir” mahallasiga chiqiladigan yangi asfalt yo'lni bir oydan beri suv bosgani haqida ijtimoiy tarmoqlarda xabar tarqalgan edi. Tuman hokimligi ma'sullari bilan birgalikda ushbu joy ko`zdan kechirilib, zudlik bilan chora tadbirlar ko`rildi. Mahalla oqsoqoli boshchiligida hashar uyushtirilib, ariqlar qazildi, yon-atrofni obodonlashtirishga kirishilgan va muammo ijobiy hal qilindi.

Эрта туриш учун 4 сабаб

Куннинг биринчи ярмида мия ҳар қачонгидан ҳам яхши ишлайди. Бу вақт айни ғоялар туғиладиган ва унумдорлик юқори бўлган пайт.  Ҳар куни эрталаб кундалик қилинадиган ишларни муҳим ва номуҳимларга ажратиб чиқиш учун бир соатдан вақт ажратинг.

Президент Тошкендаги 21-Меҳрибонлик уйи билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида яратилган шароитлар билан танишди. Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 Фанатнинг навбатдаги рақиби!

Эртага тумандошимиз Фанат Қаҳрамонов бокс бўйича Токио 2020 олимпиадасидаги навбатдаги жангини Қозоғистонлик Абилхан Аманкулга қарши ўтказади.

Жанг соат 13:15 да бўлиб ўтиши режалаштирилган. Фанатга барча Пастдарғомликлар номидан омад тилаймиз!
 

2021 йил Пастдарғомда 19,330 миллион АҚШ  долларлик маҳсулот экспорт қилинади

Пастдарғом туманида 2021 йил экспорт прогноз режаси
19 миллион 330 минг АҚШ доллар.  Шундан иккинчи  чоракда 7 миллон 588 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Жумладан, 6 миллион 508 минг долларлик саноат маҳсулотлари ҳамда 1 миллон 80 минг долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM