Янгиликлар

Пастдарғом туман электр таъминоти корхонаси огоҳлантиради! 

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 08:00дан 17:00га қадар Пастдарғом туманидаги “Хончорбоғ” подстанциясининг Т-1 ва Т-2 трансформаторларида режали техник текширув ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши кузда тутилган.

Назорат тадбирларида кўплаб қонунбузарликлар фош бўлмоқда

 Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истеъмолчиларнинг электр энергиясидан қарздорлигини тугатиш, муддати ўтган қарзи бор юридик шахсларни тармоқдан ажратиш чоралари кўрилмоқда.

ПАСТДАРҒОМНИ ЭНГ ОБОД ГЎШАГА АЙЛАНТИРАМИЗ!

Мамлакатимиз Мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрамига оз вақт қолди. Халқимизнинг  энг улуғ бу байрамига бу йил ҳар қачонгидан ҳам катта тайёргарлик кўриш учун туманимизни энг обод, энг тоза ҳудуд айлантириш орқали халқимиз еайфиятига янада кўтаринкилик бағишлаш  ўз қўлимизда.

“Smart маҳалла” жорий этилишидан мақсад нима? Унинг қандай афзаллик ва қулайликлари мавжуд?

Мамлакатимизда биринчилардан бўлиб Самарқанд вилоятида жорий этила бошланган “Smart маҳалла” ахборот дастурининг вазифалари ва аҳамияти нималардан иборат? Ушбу ахборот дастури аҳолига қандай қулайликлар яратади? Шу кунларда синов тариқасида жорий этилган дастур қачон тўлақонли  ишлай бошлайди?

Пастдарғом туманида 2021 йил қарийб 1 триллион сўмлик 74 та лойиҳа амалга оширилади

Пастдарғом туманида 2021-2022 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш дастури доирасида қиймати 3 160,9 миллиард сўм бўлган жами 78 та лойиҳаларни амалга ошириши ҳамда 2600 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Шундан 361,3 миллиард сўм ўз маблағи, 42,5 миллиард сўм банк кредити, 46,3 миллион доллар хорижий кредит, 208,5 миллион доллар хорижий инвестиция маблағларини ташкил этади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM