КОРОНАВИРУС ФИДОЙИ ИНСОННИ ОРАМИЗДАН ОЛИБ КЕТДИ
Sat, 08/08/2020 - 15:24Кўринмас ёв инсоният бошига кўп синовларни солмоқда. Пандемия шароитида ҳар бир инсоннинг ўз соғлигига ўта ҳушёр ва эътиборли бўлиши тақозо этилмоқда. Туман халқ таълими ходимлари ҳам синовли кунларда оғир жудоликка учради.
Ташкилотчи раҳбар, талабчан устоз, кейинги йилларда 55-мактаб педагогик жамоасига бир неча йилдан буён бошчилик қилиб келган Зулайҳо Мўминова қарийб бир ой коронавирус инфекциясидан даволанишига қарамай ёруғ оламдан бевақт кўз юмди. Бугун сўнгги йўлга кузатилган бу инсоннинг ҳаёти ва фаолияти яна бир бор кўз ўнгимиздан ўтади.