Янгиликлар

КОРОНАВИРУС ФИДОЙИ ИНСОННИ ОРАМИЗДАН ОЛИБ КЕТДИ

Кўринмас ёв инсоният бошига кўп синовларни солмоқда. Пандемия шароитида ҳар бир инсоннинг ўз соғлигига ўта ҳушёр ва эътиборли бўлиши тақозо этилмоқда. Туман халқ таълими ходимлари ҳам синовли кунларда оғир жудоликка учради.

Ташкилотчи раҳбар, талабчан устоз, кейинги йилларда 55-мактаб педагогик жамоасига бир неча йилдан буён бошчилик қилиб келган Зулайҳо Мўминова қарийб бир ой коронавирус инфекциясидан даволанишига қарамай ёруғ оламдан бевақт кўз юмди. Бугун сўнгги йўлга кузатилган бу инсоннинг ҳаёти ва фаолияти яна бир бор кўз ўнгимиздан ўтади.

Амир Темур кўчасидан ўтувчилар энди хавотирланмайди

Осойишта юртга обод кўчалар ярашади. Пастдарғом туманининг Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини Амир Темир кўчаси обод масканга айлантирилди. Эни 20 метрни ташкил этувчи ушбу кўчанинг икки томонига лоток ариқлар  ўрнатилиб, тўлиқ асфальт ётқизилди. Шунингдек, кўчанинг икки ёнига тўлиқ тунги ёритгич чироқлари ўрнатилади.

Халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан ма

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга қандай имкониятлар берилган?

Бандлик соҳасида мазкур тушунча бугун кундалик ҳаётимизда фаол қўлланилмоқда. Айрим фуқароларимиз бу ишнинг моҳияти ҳамда аҳамиятини англаб етмаётгани турли тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, бунда фуқароларимиз учун қатор қулайликлар ва енгилликлар яратилганки, буни тўғри тарғиб қилиб, тушунтирсак, аксарият ишсиз фуқароларимиз учун фақат ва фақат фойда келтиради.

Пастдарғомда эҳтиёжмандлар учун ажратилган 1 миллиард 82 миллион сўм пул ўз эгаларига етказилди

Аввал хабар берганимиздек, "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Пастдарғом туманида ҳам 1082 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пули – бир миллион сўмдан маблағлар тарқатилди.

Пастдарғом туманида эҳтиёжманд оилаларга 782 миллон сўм тарқатилади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан, «Саховат ва кўмак» фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилиши белгиланганди. Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Пастдарғом туманига жами 782 миллион сўм ажратилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM