Янгиликлар

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда

Бугун  давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида туманнинг Баҳор, Чимбойобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
 

Сардобага кўмак жўнатилди

Инсон бошига иш тушганда ундан ҳол сўраш халқимизга хос хусусият. Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида сув тошқини сабаб, туман аҳли ёрдамга муҳтож.
Бугун Самарқанд вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан Сардоба туман аҳолисига инсонпарварлик ёрдами жўнатилмоқда.
Жумладан, Пастдарғом туманидан ҳам.

Пастдарғом тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Назаров Умиджон Орифович Пастдарғом туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари -  молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.

У.Назаров шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази директор ўринбосари  лавозимида фаолият кўрсатган.

Паст Дарғом туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишини Кенгаш раиси, туман ҳокими Ш.Худайбердиев олиб борди.

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM