“Китоб байрами” оммавий сайлга айланди
Sat, 09/06/2018 - 11:50Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида бошланган “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остидаги “Китоб байрами” кенг халқ оммаси иштирокида ўтказилмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов бу йилги китоб байрами ҳар қачонгидан юксак савияда, уюшқоқлик билан ўтказилаётганини таъкидлади.