Янгиликлар

ТАЪЛИМ КРЕДИТИГА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР КЕРАК?

Таълим кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ариза;
б) талаба ва ОТМ ўртасидаги шартнома (контракт);
в) маҳалладан яшаш жойи тўғрисида маълумотнома:
г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тегишли тасдиқловчи ҳужжат.
 
Ариза қанча вақтда кўриб чиқилиши керак?

ФАНАТ ҚАҲРАМОНОВ –ЖАҲОН МАЙДОНИДА

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида бокс бўйича 75 килограмм вазн тоифасида мўғулистонлик Даваням Давастуренга, 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши олиб борган қизғин баҳсларда тумандошимиз Фанат Қаҳрамонов ишончли ғалабани қўлга киритганини барчамиз ҳаяжон билан кузатдик. 
Паст Дарғом туманининг Гулобод маҳалласилик ёш боксчи Фанат Қаҳрамоновнинг муваффақияти барчанинг эътиборини тортди.

"Ёшлар - келажагимиз"

Пастдарғом туман халқ таълими бўлимига қарашли 12, 23, 76-умумий ўрта таълим мактабларида жорий йилнинг 13-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш бўйича китобхонлик ва миллий кураш спорт мусобақаси ташкил этилди. Шунингдек, мазкур таълим муассасаларида синф сардорларини сайлави очиқ-ошкора уюшқоқлик билан ўтказилди.

Жума-ҳоким қабули

Бугун ҳалқ қабулхонасида туман ҳокими фуқоралар мурожаатларини қабул қилди. Қабулга келган мурожаатчилар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини айтишди. Унда йўл, уй-жой, газ баллон олиш, кадастр ва бошқа масалалар кўтарилди. Жами 95 та мурожаатнинг 35 таси жойида ҳал этилди. 15 таси асосли равишда рад этилди. Қолганларига тегишли мутассаддалар ечимини топиш топшириғи берилди.

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА КУЗАТУВИ

Статистик кузатувларни ўтказиш асосида иқтисодиёт ва жамиятдаги ўзгаришлар, кечаётган жараёнлар тўғрисида доимий тарзда маълумотлар йиғилиб, таҳлил қилиб борилади. Улар бирламчи ҳисоб хужжатлари ва бевосита кузатувлар йўли билан ўтказилиб, барча турдаги давлат статистика ҳисоботлари тўлиқ элек­трон кўринишда тақдим этилади.

"Анор-2019" кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Ишбилармон Аёллар ассоциацияси ва Ўзбекистон Банклар ассоциацияси томонидан "Анор-2019" Республика кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди.  Анъанавий тарзда ўтказилаётган кўрик танловда Пастдарғом тумани вакили Бобоева Гулмира "Энг фаол тадбиркор" номинациясини қўлга киритиб эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM