Янгиликлар

2019 йилда туманга қанча инвестиция киритилган?

Пастдарғом туманида 2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида
Жорий йилда Пастдарғом туманида жами 8 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 12,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Халқ дардини билиш учун “паст”га тушиш керак

Бугун вилоят ҳокими Э. Турдимов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг аҳволи хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Нега йўловчи ташувчи автобусларда бугун ўқиши, таълим-тарбия олиши керак бўлган ўқувчилар “кондуктор?”Йўналишли, йўналишсиз такси хизматлари қандай ташкил этилган? Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича масъул вакиллар, ИИБ ларнинг вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича бўлимлари қаерга қарашаяпти?

Марказий шифохонада кутиш зали қурилаяпти

- Уфф, совқотиб кетдим, эрталабгача келинимнинг кўзи ёрирмикан?
- Яхшиям 1-2 та ўтирғичлар ўрнатишибди. Ўтган гал келинимнинг ортидан келганимда, эрталабгача зинада ўтириб кутганмиз.
- Шундай дейсиз-у, ёғин-сочинли кунларда, совуқда беморнинг ортидан келган одам машинасиз бўлса, кутиш азоб-да. Икки аёлнинг ўзаро бу суҳбати замирида «дард» бор, ечилмаётган муаммо бор. Туман марказий шифохонаси 500 ўринга мўлжалланган. Ҳар бир беморнинг ортидан 2 нафардан хабар олувчи келса ҳам, қарийб 1000 одам кириб чиқадиган даргоҳ бу ер. Кимдир бирров кириб, бемор ҳол-аҳволидан хабар олиб қайтади. Яқин қариндоши жонлантириш бўлими ёки туғруқ мажмуасига тушиб қолганлар эса тунни тонгга улаб шу ерда кутишади. Юқорида онахонлар таъкидлаганидек, биров скамейкада, яна кимдир зинада тонг оттиради. Қачонки, халқнинг муаммосини олдиндан кўра билсак, ечими топилса, мурожаатларга эҳтиёж қолмайди.

Тумандаги 84-умумий ўрта таълим мактабида кўргазмали семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 7 сентябр куни тумандаги 127 нафар умумий ўрта таълим мактаб директорлари ва 61 нафар мактабгача таълим ташкилоти мудиралари иштирокида 84-умумий ўрта таълим мактабида кўргазмали семинар ташкил этилди. Семинарга туман ҳокимининг ўринбосари в.б Бердиев Элдор Облоқулович ва туман халқ таълими бўлими мудири Пармонов Эламон Жабборович раҳбарлик қилди. Асосий эътибор таълим муассасаси ободонлаштирилиши ва ўқувчиларга билим олишлари учун яратилган шарт-шароитларни муҳокамасида бўлди.

ДАВЛАТ ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Бугун тумандаги “Мирзатўп” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янгидан ташкил қилинган “Кичкинтой” давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиши муносабати билан тадбир ташкил этилди.Тадбикор Н.Усмонованинг ташаббуси билан унга тегишли ер ва бино-иншоотда  ташкил қилинган ушбу 2 қаватли мактабгача таълим ташкилотининг қуввати 100 ўриндан иборат бўлиб, мазкур лойиҳани амалга оширишда унга 600 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Бундан кейин мазкур таълим муассасасида болажонлар бошланғич таълимни олиш имкони яратилди.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ-ЗАМОН ТАЛАБИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 сентябрда тасдиқлаган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари” ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари мазмун-моҳиятини  тушунтириш, оммага кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида бугун яъни 6 сентябр куни туман Тиббиёт коллежида  семинар бўлиб ўтди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM