Янгиликлар

“ОЗОДАЛИК ВА ОБОДЛИК АКЦИЯСИ" ДА ФАОЛ ҚАТНАШИНГ!

Жорий йилнинг    18 апрел куни Пастдарғом туман “Хончарвоқ” МФЙ ҳудудида туман хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалланинг фаоллари иштирокида "Озодалик ва сариштали хонадон - қут - барака манбаи" номли акция ўтказилди. Тадбир  давомида хонадонларга кирилди ва хонадон эгалари билан суҳбат ўтказилиб, акциянинг мақсади, аҳоли ўртасида озодалик ва ободликни тарғиб қилишдан иборат эканлиги тушунтирилди.

“Оила қуришда - никоҳ шартномасининг аҳамияти” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди

         Пастдарғом туманидаги 32-сон мусиқа ва санъат мактабида “Оила қуришда - никоҳ шартномасининг аҳамияти” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди. Туман "Оила"илмий-амалий маркази, ФХДЁ бўлимлар, ҳамкор ташкилотлар ва 200 га яқин иштирокчилар қатнашган ўқув семинарини  туман ҳоким ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.А.Санақулова очиб берди.

"Энг яхши китобхон ўқувчи" кўрик-танлови туман босқичи бўлиб ўтди.

Паст Дарғом тумани АРМнинг фаоллар залида умумий ўрта таълим мактаби 5-11 синф ўқувчилари ўртасида "Энг яхши китобхон ўқувчи" кўрик-танлови туман босқичи бўлиб ўтди.

58-умумий ўрта таълим мактабида футбол спорт мусобақаси ташкил этилди

     Тумандаги 58-умумий ўрта таълим мактабида Буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг 683 йиллиги муносабати билан футбол спорт мусобақаси ташкил этилди

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишланган спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

 Паст Дарғом туман 1 сон БЎСМда "Миллий кураш" бўйича Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишланган спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM