Янгиликлар

Пастдарғом туманида 5 та муҳим ташаббус ижроси таъминланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида

2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот техналогиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлиси баёни ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги таълим муассасаларида тадбирлар ўтказилмоқда.

Туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида тадбир ўтказилди

Пастдарғом туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида "Миллий қадриятларимизни унутмайлик" шиори остида тадбир ташкил этилди.

Туманида "Соғлом турмуш тарзи — маънавий баркамоллик намунаси" мавзусида ўқув семинари ўтказилди

Пастдарғом туманида 2019 йил 25 апрел куни "Соғлом турмуш тарзи — маънавий баркамоллик намунаси" мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда 125 та мактаблардаги маънавият ва марифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, "Қизларжон" клубининг лидер қизлари иштирок этишди.

 

Болтали маҳалласида очилган кутубхонага китоблар совға қилинди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пастдарғом туман Кенгаши томонидан тумандаги Болтали маҳалласида жамоатчилик тарзида очилган кутубхонага 100 дона бадиий китоблар совға қилинди.

Пастдаргом туманида 2019-йил Хаж зиератига борувчилар томонидан ибратли ишлар амалга оширилмокда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1031-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори талаблари асосида 2019 йилда “Ҳаж” сафарига боришга номзод сифатида тавсия этилган фуқаролар бугунги кунда ўзлари оталиққа олган фуқаролар (ногирон, боқувчисини йўқотган ва якка ёлғиз) га ҳамда ўзларига бириктирилган махсус ҳисобдан чиқарилган фуқароларга ҳаётда ўз ўрнини эгаллашларида кўмаклашмоқда.

Ёшларни ҳарбий спорт ўйинлари билан чиниқишини ошириш

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "Ёшларни ҳарбий спорт ўйинлари билан чиниқишини ошириш" мақсадида спорт мусобақаси ташкил этилди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM