Янгиликлар

Пастдарғомда 7 минг 679 нафар болажон янги ҳаёт сари илк қадамларини ташлади.

Бугун юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби Пастдарғом туманидаги 129 та умумий ўрта таълим мактабларида ҳам "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида "Билимлар куни" кенг нишонланди.
 Ўтказилган тадбирларда сектор раҳбарлари ва туман ташкилоти раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Жумладан, тумандаги 56-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим  мактабида бўлиб ўтган "Билимлар куни" тадбири ҳам болажонлар учун эсда қоларли бўлди.

Фуқаронинг мурожаати ўрганилмоқда

Хақиқатдан ҳам туман маркази Жума шаҳрида аҳоли учун   тадбиркор яъни «Балладинов Зарастрой» МЧЖ қурилиш фирмаси томонидан  кўп қаватли уй қурилиши бошлаган. Бино қурилаётган ерда яшовчи фуқролар тадбиркор билан ўзаро келишув асосида ўзи яшаб турган хонадон ерларини беришган. Жумладан С.Урдашев кўчаси 9/2-уйда яшовчи фуқаро, Б.А.Имамова ҳам.
Фуқаронинг мурожаати айни пайтда масъуллар томонидан ўрганилмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақирув резерв ҳизматига танлов саралаш ишлари бошланди

2022-йил 10-август кунидан 2023-йил 10-февраль кунига қадар танлов ўтказилмоқда.

Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида низом

Пастдарғом туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

Пастдарғом тумани ҳокими ўринбосари Дилмурод Маматқулов, вилоят ҳокимлиги ижро назорати бўлими раҳбари Зафар Рахимов ишчи гуруҳ томонидан Пастдарғом тумани ДМТТ фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан туманда танқидий муҳокама йиғилиши ўтказди.

Пастдарғомда фермер хўжаликларидан кредит қарзи ундирилмоқда

Бюронинг Пастдарғом туман бўлими иш юритувига туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор “Бойтўра Раҳматулла” фермер хўжалигидан ундирувчи “Агробанк” вилоят филиали фойдасига 211 млн. 350 минг сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  келиб тушган.

 

Пастдарғомлик истиқболли ёш заҳира кадрлар билан учрашув бўлиб ўтди

Пастдарғомлик олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан туман ҳокимлиги истиқболли кадрлар захирасига саралаб олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Дастлаб, ёш мутахассисларга тумандаги давлат ташкилотлари фаолияти ва уларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. Ишга кириш истагида бўлган ёшлар билан шартномалар тузилди.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM