Янгиликлар

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринлар учун номзодлар

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашининг жорий йилнинг 27 августдаги 13-сессиясининг № 54-С-сонли қарори билан 2020 йилнинг 4 октябрь, якшанба куни халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар ўтказилиши белгиланган.

Фуқаронинг ҳовлисини девор билан ўраб, дарвоза ўрнатиб бериш бўйича қилган мурожаати рад этилди

Пастдарғом туман “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Эльвина Жўраева ҳовлисини девор билан ўраб, дарвоза ўрнатиб бериш бўйича мурожаат қилган. Фуқарога масъуллар томонидан шу масалада амалий ёрдам кўрсатишнинг имкони йўқлиги маълум қилинган бўлсада, такрор мурожаат қилишда давом этмоқда. Пандемия шароитида Э.Жўраевага  ушбу мурожаатини қаноатлантиришнинг имкони йўқлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Пастдарғомлик кўмакка муҳтож олилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари учун 3,4 миллиардан сўмга яқин бир марталик моддий ёрдам ажратилди

Жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади. 
Мазкур қарор «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллар