Янгиликлар

Янги жорий этилаётган "Ҳоким ёрдамчиси" фаолиятини татбиқ этиш, юклатилаётган вазифаларни тушинтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан республикамизда илк маротаба тажриба тариқасида барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилиши белгиланганди.
 

Ота-онасидан эрта ажраган болаларга меҳр-мурувват кўрсатилди

Ёрдамга муҳтож кишиларга хайр-саховат қилиш одамлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарининг мустаҳкамланишига, ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат ҳисларининг ортишига замин яратади. Пастдарғом туманидаги 4 та сектор ташаббуси билан ҳаётнинг бешавқат чорраҳаларида ота-онасидан эрта ажраган пастдарғомлик болаларга меҳр-мурувват кўрсатилди.

Азиз қизалоғим Диёра Келдиёрова!

Мен сизнинг Парижда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганингизни эшитиб, роса шодландим! Сизни спортда эришган ушбу навбатдаги мувоффақият билан қутлайман. Спортда эришган ҳар бир ғалабангиз биз пастдарғомликлар учун ғурур ва фахр туйғусини беради. 

Мурожаатлар ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Пастарғом тумани Чортоқ қишлоғида йўлларнинг жуда абгор аҳволда эканлиги, бекатлар, дорихона ва маҳалла идораси йўқлиги, мутасадди ташкилотлар эса мавжуд муаммоларга эътибор қаратмаётгани ҳақида маълумот элон қилинган. Ушбу мурожаат юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишло топшириқлар берилиб муаммо тез орада ҳал қилинади

Айни пайтда

Пастдарғом  туман маданият бўлими биносида тумани ҳокими Шунқор Худайбердиев аҳоли учун сайёр қабул ўтказмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM