Янгиликлар

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Пастдарғомга ташриф буюрди

Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда бу борада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманимиздаги "Илм" ва "Турттом" маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюрди. Соҳага масъул ва мутасадди идора вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Пахта йиғим-терими мавсумида арбитраж гуруҳи қонун устуворлигини таъминлайди

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги  “2021 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар тўғрисида”ги 153-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

Пастдарғомда “Олтин медал”лилар ОТМга ўқишга кирдими?

Одатда, ҳар ўқув йилининг якунида таьлим масканларида йил давомида устозлар томонидан берилган таьлим натижаси ва ўқувчилар олган билимлар сарҳисоб қилинади. Таҳлил, муҳокамалар, самарадорлик натижалари кўриб чиқилади. Шу аснода 2020-2021 ўқув йилида туманда мавжуд 127 та мактабнинг 11-синф битирувчиларидан 56 нафари олтин ва 4 нафари кумуш медалга лойиқ деб топилган эди.

Пастдарғомда илм-маърифатли ёшлар янада кўпаяди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Қайси ҳудудда энг кўп абитуриентлар талаба бўлишди?" номли хабарни ўқиб, тўғриси, менда бир ғурур, ишонч пайдо бўлди, десам адашмайман. Хабарга кўра, талаба бўлган абитуриентлар сони бўйича ҳудудлар кўрсаткичида Самарқанд вилояти 18989 нафар билан биринчи ўринда турибди.

Navbatdagi sayyor qabul

Pastdarg'om tuman hokimi Shunqor Xudayberdiyev va tuman sektor rahbarlari ishtirokida aholi uchun sayyor qabul o'tkazilmoqda. 

Sayyor qabul "Charos agro uzumlari" MCHJ (sobiq N.Kazimov idorasi) ma'muriy binosida bo'lmoqda. 
 

 

Назорат тадбирлари: айрим корхоналарда 606 миллион 345 минг қарздорлик аниқланди

Фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш, энерготизимнинг барқарор ишлаши ҳамда тизимда амалга оширилаётган модернизасия ишларини ўз вақтида бажарилишига замин яратади. Аммо кўпчилик ташкилот ва хонадон эгалари фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни вақтида тўлашни хаёлларига ҳам келтиришгани йўқ.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM