Фуқаролар мурожаатига ижобий ечим изланди

Ижтимоий тармоқларда пастдарғомлик фуқаролар томонидан тугатилган фермер хўжаликларини қайта тиклаш, моддий ёрдам кўрсатиш каби масалаларда амалий кўмак бериш бўйича мурожаатлари эълон қилинди. Туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.   

Жумладан, собиқ «Дўстлик» фермер хўжалиги раҳбари Жасур Абдувалиев фермер хўжалигини тиклаб бериш бўйича мурожаат қилган. Ушбу фермер хўжалигига Жаниқул Юсупов ҳудудидан ер ажратилиб, шу ерда фермер хўжалигини давом эттириш таклифи берилди.  Собиқ «Дўстлик» фермер хўжалиги раиси  Жасур Абдувалиев ушбу ер майдонида фермерлик фаолиятини давом эттиришга розилик билдирди.

Шунингдек, «Шаим Тўраев» фермер хўжалиги раҳбари Юсупова Замира турмуш ўртоғи Ш.Тўраевнинг соғлиғи жойида эмаслиги учун эрининг соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам сўраб, мурожаат қилган. Мурожаатчининг турмуш ўртоғи Шаим Тўраев туман тиббиёт бирлашмасининг невралогия бўлимига ётқизилиб, даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Хушмуродов Абдуғаппор таклифига асосан Кўмаков ҳамда Ж.Юсупов хўжаликлари бирлаштирилиб,  Бахриддин Эшбўриевга жамоатчилик асосида ишловчи раис вазифаси юклатилди.

Собиқ «Акром» фермер хўжалиги раҳбари Исмоилов Жахонгирнинг  фермер хўжалигини жорий йил пахта терим мавсуми тугагач, 5 иш куни давомида тиклаб беришга келишиб олинди.

Фуқаро Аҳмедов Алиқул мурожаати бўйича "Дилафрўз" фермер хўжалиги ерларидан 10 йил муддатга иккиламчи шартнома асосида деҳқончилик қилиш таклифи билдирилди.

  Ўрганиш давомида фуқароларга ҳар қандай қонуний мурожаат қаноатлантирилиши, аммо жамоат тартибига мос келмайдиган  ноқонуний йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар қонун билан тақиқланиши акс ҳолда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқариши тушунтирилди.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM