Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
фермер хўжалиги раҳбари номидан ариза;
фермер хўжалиги раҳбари номидан тилхат;
туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси;
фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома;
ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси
вилоят “Агрокимёҳимоя” ХАЖнинг туман филиали томонидан берилган маълумотнома;;
фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (димлом нусхаси);
фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар);
фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси ва меҳнат дафтарчаси)
мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома;
аросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциянинг туман бўлими бошлиғи томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси;
контрактатция шартномасининг бажарилиши бўйича дон корхонаси томонидан берилган маълумотнома;
сўнгги 3 йил ичидаги ғалла ҳосилдорлиги бўйича туман стататестикадан берилган маълумотнома;
Танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган фермер хўжаликлари ҳужжатларни 2021 йилнинг 15 июлдан 15 августгача туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига 2 (икки) нусхада тақдим этишлари лозим.
Танлов туман қишлоқ хўжалиги бўлимида 2021 йил август ойининг иккинчи ўн кунлигида белгиланган график асосида танлов комиссияси иштирокида ўтказилади.
Қўшимча маълумотлар учун манзил: туман қишлоқ ҳўжалик бўлими. Мурожаат учун телефон: (66)-465-11-18.