Туман ҳокимлигининг вазифалари ва функсиялари

Туман ҳокими

Туманнинг тегишли вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари олдида хисобдордир;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларини ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

- жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка карши кураш, фуқароларниш хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш ва саломатлигини мухофаза этиш билан боғлик чора-тадбирларни кўради. Табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулотда холларда тегишли ишларни ташкил этади;

- туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини туман бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир хисоботларни Халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига тақдим этади;

- ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарларини тегишли тартибда лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарорларини халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига тақдим этади;

- ҳокимлик бўлимлари раҳбарларини ва масъул ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

- вилоят ҳокимлиги билан келишилган холда туман ҳокимлиги бўлим, бошқарма бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилинган қарорларини тегишли Кенгашларнинг тасдиғига киритади;

- қўйи турувчи бўлим, бошқармаларнинг тайёрлаган қарорларини агар улар Ўзбекистон Республикасининг Крнституциясига, Қонунларига, Олий Мажлис, Республика Президента, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишларига зид булса, бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади;

- раҳбарлари халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган булинмаларнинг ишини назорат қилади;

- халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким қабул килган қарор ва фармойишларни бажармаган мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

- давлат мукофотига номзодлар танлайди ва вилоят ҳокимлигига тавсия этади;

- вилоятда, Республикада ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш куради;

- аҳолини қабул қилишни ташкил этади, фуқароларнинг шикоятлари ариза ва таклифларини қараб чиқади;

- режалаштириш, бюджет, молия, хисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, муассасалар ва ташкилотлар билан хамжихатлик қилиш, қишлоқ хужалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни мухофаза қилиш, қурилиш, транспорт, алока, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-таргибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мухофаза қилиш сохасида қонун ҳужжатларида уз ваколатига берилган бошқа масалаларни хам хал этади;

- ўзига берилган ваколатлар ва амалдаги қонунлар доирасида тумандаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, хўжаликлар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йигинлари шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади;

- заруратга қараб, аммо бир йилда камида икки марта Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияларга раислик қилади, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади. Кенгаш ҳужжатларига имзо қуяди ва тасдиқлайди.

- иш фаолияти юзасидан бир йилда бир марта Халқ депутатлари туман Кенгашига хисобот беради;

- ўзига берилган ваколат ва амалдаги Қонунлар доирасида бошқа масалаларни хал этади;           •

- туман ҳокимлиги тўзимидаги ташкилий-назорат, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари, умумий бўлим ҳамда туман ҳокимлиги юриста фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади.

Туман ҳокимлигида молиявий ишлар билан боглик бўлган барча ҳужжатларга имзо чекади.

Қўйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

-туман прокуратураси;

-туман ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи;

-туман ҳокимлиги Ички ишлар бўлими;

- Иштихон тумани Жиноят ишлари бўйича суди;

-Иштихон туманлараро Фуқаролик ишлари бўйича суди;

-туман ҳокимлиги мудофаа ишлари бўлими;

-туман Давлат солиқ инспекцияси;

-туман прокуратураси ҳузуридаги Солиқка ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлими;

-вояга етмаганлар ишлари бўйича туман комиссиясига раислик қилади;

-туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;

-«Иштихон» МТП акционерлик жамияти;

-«Митан» МТП  МЧЖ;

-«Қишлоқхўжаликкимё» Иштихон туман филиали;

-ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отряди;

-«Митан пахта заводи» хиссадорлик жамияти;

-фермер хўжаликлари уюшмаси туман филиали;

-«Иштихон Пилла» маъсулияти чекланган жамият;

-туман табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

-туман ветеринария бўлими;

-туман ветеринария лабораторияси;

-туман «Давтехназорат» инспекцияси;

-туман Ўрмон хўжалиги бўлими;

-туман «Давуруг» маркази;

-халқаро «Экосан» жамғармаси туман бўлими;

-туман дон қабул қилиш манзили;

-туман Ер ресурслари ва давлат кадастри хизмати;

-туман ҳокимлиги Фавқулодда вазиятлар комиссияси;

-«Иштихон-Муроб» сувдан фойдаланиш жамияти;

-тумандаги барча сувдан фойдаланиш уюшмаси

-«Ўзқишлоқхўжаликмашҳолдинг» туман филиали;

-туман «Агрохимлаборатория»си;

-Давлат мукофотлари ва туман ҳокими фаҳрий ёрлиги билан тақдирлашга доир ишлар билан шуғулланиш комиссияси;

-тумандаги барча ММТП МЧЖ лари;

-тумандаги агрофирмалари;

-Нуробод нефт базасига қарашли тумандаги барча филиаллар.

-Қишлоқ хужалиги тизимига тегишли барча турдаги хўжаликлар, агрофирмалар -Туман ҳокимлиги хузуридаги  наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича минтакавий комиссиясига раислик қилади;

-Одам савдосига карши кураш бўйича минтакавий комиссиясига раислик қилади.

Ўз функционал вазифалари тақсимланиши бўйича Ўзбекистон Республика Президентининг Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорат билан шахсан шуғулланади.


Туман ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар; коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Қўйидагилар туман ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари хисобланади:

- саноатни ривожлантириш, хом ашё билан таъминлаш, ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш, қўшма ва кичик корхоналари ташкил этиш, бу борада хорижий мамлакатлар билан алоқалар ўрнатиш;

- халқ хунармандчилигининг ривожига кенг йул очиб бериш ҳамда қурилиш, маиший ва пуллик хизмат кўрсатиш, аҳолини озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ инфраструктураси ва инвестиция дастурларининг бажарилишини таъминлаш;

- коммунал хизмат кўрсатиш сохасида амалга оширилаётган ислохотларни янада чукурлаштириш ва бу соха корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиш;

- туманда маҳаллийлаштириш дастури ижросини таъминлаш ва туман иқтисодиётига чет эл сармояларини киритишни ташкил этиш.

- туман ҳокимининг капитал, қурилиш, коммуникация, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг бош мутахассиси иш фаолияти ҳамда тегишли туман комиссияларига раҳбарлик қилади.

Қўйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

туман ҳокимлиги архитектура ва қурилиш бўлими,

-туман ҳокимлиги якка тартибда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш бўлими;

-туман ҳокимлиги ҳузуридаги муқаддам судланган шахсларни ижтимоий муҳитга мослаштириш маркази;

-«Иштихонтранс» маъсулияти чекланган жамияти;

-Қурилиш ва коммуникация соҳасидаги кичик корхоналар;

-тумандаги махсус ва кучма механизациялашган қурилиш колонналари;

-туман электр тармоқлари корхонаси;

-туман савдо-саноат палатаси;

-Самтелеком шуъба корхонаси Иштихон филиали;

-туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси;

-туман «Маиший хизмат» уюшмаси;

-тумандаги қурилиш таъмирлаш идоралари;

-тумандаги қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар;

-сохага тааллуқли барча турдаги саноат ишлаб чиқариш корхоналари;

-«Иштихонтумангаз» филиали;

-«Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси;

-Уй-жой мулкдорлар ширкати;

-Қишки иситиш тармоклари;

-“Самарқанднур” корхонаси Иштихон филиали;

-туман ер тўзиш ва давлат кадастри давлат унитар корхонаси;

-металлом жамғариш ва топшириш ишлари.

Ўз функционал вазифалари таксимланиши бўйича Ўзбекистон Республика Президентининг Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорат билан шахсан шуғулланади.


Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш

масалалари бўйича ўринбосари

            Қўйидагилар туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

-ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш дастурлари ҳамда туман бюджети лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш;

-туман бюджети ижросини таъминлаш борасида барча иқтисодий масалалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

-маҳаллий солиқлар ва бошқа йиғимлар ҳажмини белгилаш, нарх-наво сиёсати, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мавжуд қонун ва ҳукумат қаролрларининг бажарилишини таъминлаш;

-туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳсулотлар экспорти ҳамда пул-кредит муомиласи масалалари билан шуғулланиш;

-туманда Давлат тилини амалга ошириш, топономик, мурувват ёрдамларини қабул қилиш, тақсимлаш ва фавқулодда эпидемияга қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш;

-миллий ва давлат байрамларини ўтказишни ташкил этиш;

-Туманда молия, банк, солиқ, статистика, ижтимоий таъминот, бандлик, суғурта ва савдо ташкилотлари, халқ