Янгиликлар

Фарзанди таъминоти учун 26 миллион сўм тўлашдан бош тортган отага қамоқ жазоси қўлланилди

Фуқаролик ишлари Пастдарғом туман судининг 2018 йил 5 февралдаги қарори асосан қарздор У.И.дан ундирувчи Ф.У.нинг фойдасига фарзандларининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Пастдарғом тумани ФВБ томонидан ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ФВДқТ кирувчи хизматлар билан ҳамкорликда "Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган  ёнғинларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш" бўйича ўқув машқи  "Жума қурувчи " МЧЖ тамонида Камолот маҳалласидаги  330 ўринли янги мактаб биносида  ўтказилди.

Муаммодан масъуллар хабардор.

“Маҳалла” газетасида Пастдарғом тумани “Чандиробод” МФЙда ичимлик суви, симёғочларнинг маънан эскирганлиги, ҚВП ва болалар боғчасининг йўқлиги каби муаммолар мавжудлиги  ҳақида танқидий мақола эълон қилинган. Ҳолат масъуллар томонидан ўрганилган.  Ушбу камчиликларни бартараф этиш маблағ билан боғлиқ бўлганлиги боис вақт талаб қилинади.

Ҳатамов Умр бобонинг хоки она қишлоғига келтирилди

1912 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг аввалги Тельмон қишлоғида туғилган Умр Ҳатамов 1942 йилда минглаб ўзбек ўғлонлари сингари Иккинчи жаҳон урушига кетган эди.

Электр токидаги узилишларга Энергетика вазирлиги муносабат билдирди

Ҳурматли ватандошлар!

Бугунги кунда айрим ижтимоий тармоқларда электр энергияси таъминотидаги узилишлар ҳақида хабарлар қўйилмоқда. Албатта, бу ишлаб чиқаришда ва кундалик ҳаётда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шу билан бирга, энергия таъминоти тизими қандай ишлашини, унга боғлиқ бўлган ва узилишларга олиб келиши мумкин бўлган омилларни тўлиқ тушунишимиз керак.

Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида 3-4 баллик зилзила қайд этилди

Тожикистонда рўй берган 6 баллик зилзила кучи пойтахт Тошкент ва бошқа вилоятлар марказларида сезилди. 

ФВВ Сейсмологик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, 10 июль куни Тошкент вақти билан соат 07:14да Тожикистонда рўй берган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM