ҲОКИМ ҲАҚИҚИЙ АҲВОЛНИ ЎРГАНДИ
Sun, 22/09/2019 - 19:34Вилоят ҳокими видеоселектор йиғилишида муаммоларн билиш учун “паст”га тушиш керак, дея таъкидлаши замирида айни ҳақиқат мужассам. Туман ҳокими Ш.Худайбердиев, молия бўлими бошлиғи Б.Мамадалиев, туман МТМ бўлими мудираси М.Бекова билан биргаликда тумандаги 8, 24, 33, 45, 68, 55 - мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, ҳақиқий аҳволни ўрганди. Савол битта. Бугун болажонлар тарбия оладиган масканларда кўз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай? Ўрганишлар шуни кўрсатадики, 24 МТТ биносининг том қисми яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ўрганилган бошқа МТТ ларда ҳам иситиш тизими, бинонинг пол қисми, ёқилғи заҳираси билан боғлиқ бир қатор муаммолар борлиги аниқланди. Бундан ташкари аксирият болалар богчаларининг ховлиларида ёмгин кор сувлари тупланиши, йулакчалар бетон килинмаганлиги болалар уйнаши, кириб чикишида нокулайликлар тугдирмокда. Қиш-қировли кунлар эшик қоқаётган бир пайтда бундай камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ишлари негадир пайсалга солинган. Афсуски, ушбу МТМларда ишлар бошланган бўлсада, бу етарли эмаслиги, таъмирлаш ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги бўйича топшириқлар берилди.